Ушбу соатлар келажакда ҳарбий можаролар характерига таъсир кўрсатиши мумкин, деб ёзамоқда “South China Morning Post”
Нашрнинг ёзишича, мазкур соатлар жанговар ҳудудларга олиб борилиши ва замонавий уруш усулларини тубдан ўзгартириши кутилмоқда. Юқори аниқликдаги вақтни ўлчаш тизими радарларнинг синхрон ишлашига имкон беради, улар эса кўринмас самолётларни аниқлаш ва кузатишда ёрдам беради. Бундай соатлар, шунингдек, радиоэлектрон кураш (РEК) сигналларининг сифатини яхшилашга ва катта ҳажмдаги маълумотларни узатишни осонлаштиришга ёрдам беради.
Қайд этилишича, соат Хитой армиясига РEК, йўналтирилган энергия қуроллари ва дрон технологиялари соҳасида АҚШ армиясига нисбатан сезиларли устунлик бериши мумкин.