Бугун 18 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Хитойлик олимлар помидорда шакар миқдорини оширишнинг янги усулини топдилар

Хитойлик олимлар помидорда шакар миқдорини оширишнинг янги усулини топдилар

Хитойлик олимлар помидорда ҳосилни пасайтирмасдан шакар миқдорини оширишнинг янги усулини топдилар.

Хитой Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси тадқиқотчилари 100 дан ортиқ помидор навларида таъм синовларини ўтказдилар ва истеъмолчиларнинг хоҳишларига таъсир этувчи 33 та таъмли бирикмани аниқладилар. Кейин улар бутун дунё бўйлаб 400 дан ортиқ помидор намуналарида ушбу лаззат бирикмаларининг таркибини таҳлил қилдилар ва геномик кетма-кетликни амалга оширдилар. Бу таъмга таъсир қилувчи 49 та ген, шу жумладан шакар таркибини тартибга солувчи иккита геннинг кашф этилишига олиб келди.

Шунчаки иккита генни "ўчириш" мевалардаги глюкоза миқдорини 30фоизга оширишга имкон берди. Олимларнинг фикрича, бу мева шакарни қандай "ишлаб чиқариши ва сақлашини" тушунишда муҳим қадамдир. Қайд этилишича, бундай ўзгартирилган помидорлар яқин уч-беш йил ичида сотувга чиқиши мумкин.

Киритилди: Бугун 13:40. Ўқилди: 289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!