Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитойлик мутахассисларнинг биринчи гуруҳи 30 март куни келиши кутилмоқда

Хитойлик мутахассисларнинг биринчи гуруҳи 30 март куни келиши кутилмоқда

Хитойлик бир гуруҳ шифокорлар коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун 30 март куни Ўзбекистонга келиши кутиляпти. Кейинроқ уларнинг сафига яна 15 нафар хитойлик тиббиёт ходими қўшилиши мумкин.

Бу ҳақда Kun.uz`га Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси маълум қилди.

«Элчихонанинг мурожаатига жавобан, Хитой Халқ Республикаси етакчи шифокорлари гуруҳи жорий йил 30 март куни ўзбек ҳамкасбларига амалий кўмак кўрсатиш учун Ўзбекистонга учиб боришга тайёр эканликларини билдиришди.

Шу билан бирга, Хитой Халқ Республикаси ҳукумати яқинда 15 кишидан иборат хитойлик шифокорларнинг яна бир гуруҳини Ўзбекистонга юбориш масаласини кўриб чиқмоқда», – дейилади элчихона ахборотида.

Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев хитойлик мутахассисларни махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келиб, профилактика тадбирлари бўйича маслаҳат ва кўмак олиб бўйича топшириқ берган.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 11 нафари тиббиёт ходимлари экани маълум бўлди.

Киритилди: 19:01 29.03.2020. Ўқилди: 2738 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!