Хитойнинг марказий қисмидаги Хунань провинциясидаги пиротехника заводи портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 кишига, жароҳатланганлар сони 26 нафарга етди.
Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар берди.
Ҳозирда қизғин қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда ва ҳодиса сабабларини ўрганиш учун гуруҳ тузилган.
Портлаш душанба куни эрталаб соат 8:23 да Хунань провинциясининг Линьли округида содир бўлгани айтилмоқда.