Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Хитойдаги "Гаеми" тўфони 12 кишининг умрига зомин бўлди

Хитойдаги "Гаеми" тўфони 12 кишининг умрига зомин бўлди

"Гаеми" тўфони Хитойнинг жанубий ҳудудларини қамраб олди. Хэнъян шаҳрида кучли ёғингарчилик туфайли кўчки содир бўлди. 12 киши ҳалок бўлди, яна 6 киши яраланди.

Шаҳар ҳокимияти сув тошқини эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Reuters. Линьцзян шаҳрида тўфондан кейин қутқарув ишлари чоғида мэр ўринбосари ва яна бир амалдор бедарак йўқолди. Ноқулай об-ҳаво туфайли 300 мингга яқин одам ҳудуддан эвакуация қилинган.

"Гаеми" тўфони аввалроқ Тайван ва Филиппинни ҳам қамраб олган эди. Умуман олганда, қурбонлар сони 25 кишига етди, 300 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Киритилди: 12:05 28.07.2024. Ўқилди: 648 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!