Хитой Марказий банки раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Фан Ифэй $ 55 млн пора олгани учун ўлим жазосига маҳкум қилинди. Жазо 2 йил кечиктириб амалга оширилади. Ушбу вақт ичида у умрбод қамоқ жазосига алмаштирилиши мумкин.
“Айбланувчи содир этган жинояти оғир ижтимоий оқибатларга олиб келган ва халқ манфаатларига катта зарар етказган”, - дейилади суд қарорида.
Хабарда айтилишига кўра, айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олган ва ўғирланган маблағларни қайтаришга фаол киришган.