Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Хитойда собиқ амалдор 325 миллион доллар пора олгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинди

Хитойда собиқ амалдор 325 миллион доллар пора олгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинди

Хитойнинг шарқидаги Нанкин шаҳрида иқтисодий ривожланиш соҳасида фаолият юритган собиқ амалдор Ян Юлин қарийб 325 миллион доллар миқдорида пора олгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинди.

Суд маълумотига кўра, Ян Юлин 1993–2023 йиллар давомида лойиҳаларни амалга ошириш, бизнес операциялари, ер ажратиш ва молиялаштириш масалаларида ёрдам кўрсатиш эвазига 2,21 миллиард юань (тахминан 325 миллион доллар) миқдорида ноқонуний маблағ ва мол-мулк қабул қилган.

У пора олишдан ташқари давлат маблағларини талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, давлат активларини ўзлаштириш ҳамда пул ювиш жиноятларида ҳам айбдор деб топилди.

Жянсу вилоятининг Чанчжоу ўрта халқ суди маълум қилишича, Ян Юлин судда сўнгги сўзида айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймон эканини билдирган.

Суд қарорига мувофиқ, маҳкумнинг шахсий мол-мулки мусодара қилинади. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар пора тариқасида олинган барча маблағларни давлат фойдасига қайтариш чораларини кўради.

Бу иш Хитой раиси Си Цзиньпин бошчилигида олиб борилаётган коррупцияга қарши кенг кўламли кампания доирасида кўрилган энг йирик коррупция ишларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Киритилди: 17:41 07.07.2026. Ўқилди: 795 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!