Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитойда қум бўрони кузатилди

A A A
Хитойда қум бўрони кузатилди

Хитойда қум бўронлари кузатилди, ноқулай об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

Хитой Марказий метеорология хизмати маълумотларига кўра, 11-12 апрель кунлари қум ва чанг бўронлари Шинжон, Ички Мўғулистон, Хэбэй, Шаньси, Шэньси, Хэнань, Ляонин, Цзилинь, Хэйлунцзян, Аньхой, Цзянсу, Хубэй, шунингдек, Пекин, Тяньцзинь ва Шанхай каби мегаполисларга ҳам таъсир қилади.

Ички Мўғулистоннинг марказий қисмида кучли қум бўронлари кутилмоқда.

Хитой пойтахтининг бир қанча ҳудудларида ҳавонинг ифлосланиши саломатлик учун «хавфли» деб баҳоланган. РМ10 заррачаларининг концентрацияси 1000 мкг/куб дан ошади.

Метеорологлар чоршанба куни эрталабгача вазият яхшиланади, ҳаво ифлосланиши даражаси аста-секин пасайишда давом этади, деб хабар қилмоқда.

Киритилди: 21:03 11.04.2023. Ўқилди: 1680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!