Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Хитойда полиция томонидан рекорд миқдорда гиёҳванд моддалар мусодара қилинди

A A A
Хитойда полиция томонидан рекорд миқдорда гиёҳванд моддалар мусодара қилинди

Хитойнинг Юньнань провинцияси полиция 166 килограммдан ортиқ метамфетаминни мусодара қилган ҳолда ушбу ҳудудда гиёҳванд моддалар контрабандаси бўйича иш қўзғатди.

Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, махсус операция давомида умумий оғирлиги 166,5 кг бўлган саккиз қопда метамфетамин топилган. Ушбу ишда саккиз киши гумондор сифатида қўлга олинган.

Таъкидлаш жоизки, гиёҳванд моддаларни турли транзит каналлари орқали Осиёнинг кўплаб мамлакатларига етказиб бериладиган “Олтин Учбурчак”нинг бир қисми бўлган Мьянма билан чегарадош Юньнань Хитойда гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда етакчи ўринни эгаллайди.

Мамлакатда гиёҳванд моддаларга оид қатъий қонунлар мавжуд.

Масалан, 50 граммдан ортиқ героин ишлаб чиқариш ва сотиш учун энг оғир ҳукм ўлим жазоси бўлиши мумкин.

 

 

Киритилди: 21:24 14.07.2020. Ўқилди: 2383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!