Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Хитойда кучли тўфон туфайли "тўқ сариқ" огоҳлантириш эълон қилди​​​​​​​

Хитойда кучли тўфон туфайли "тўқ сариқ" огоҳлантириш эълон қилди​​​​​​​

Хитойнинг шимолий ва марказий ҳудуларига кучли довул ёприлди.

Кучли совуқ фонида Хитойнинг шимоли кучли шамол, қум ва қор бўронлари ҳукмронлиги остида қолди. Хитой Миллий метеорология маркази шамол туфайли "тўқ сариқ" огоҳлантириш эълон қилди, шунингдек, қум ва қор бўронлари туфайли "кўк" огоҳлантиришни узайтирди. Шамол шкала бўйича 11-13 баллгача, баъзи ҳудудларда эса 160 км/соатгача кучаяди, бу 75 йил ичидаги рекорддир.

Табиий офат Пекин, Ички Мўғулистон, Шанси, Хебей, Сзилин ва Синхай вилоятларига таъсир кўрсатди. Мамлакат пойтахтида юзлаб рейслар бекор қилинди, жамоат парклари, Universal Studios тематик парки ва тарихий ёдгорликлар - Тақиқланган шаҳар, Ёзги сарой ва Осмон ибодатхонаси ёпилди.

Довул оқибатида дарахтлар қулаган, автомобиллар ва эски уйларга зарар етган. Мамлакат шимолида темир йўл алоқаси қисман узилган.

Шунингдек, расмийлар вазни 50 килограммдан кам бўлган аҳолини шамол уриб юбориши мумкинлиги сабабли уйдан чиқмасликка чақирди.

Киритилди: 11:52 14.04.2025. Ўқилди: 2315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!