Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хитойда кемалар ағдарилиб кетиши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди

Хитойда кемалар ағдарилиб кетиши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди

Хитойнинг жануби-ғарбидаги Гуйчжоу провинциясида дарё қайиқларининг ағдарилиб кетиши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, яна бир киши бедарак йўқолган.

Воқеа Цяньси шаҳрида содир бўлган. Кучли шамол туфайли тўртта кема ағдарилиб, 84 киши сувда қолган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гуйчжоу шаҳрида 70 нафар йўловчиси бўлган иккита сайр кемаси ағдарилиб кетгани хабар қилинганди.

Киритилди: 09:07 05.05.2025. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!