Бугун 5 октябрь, 2022 йил, чоршанба

O'ZB

Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги бўйича рекорд қайд этилди

Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги бўйича рекорд қайд этилди

Хитойнинг бир қатор минтақаларида ҳаво ҳарорати ҳаддан ташқари юқори бўлган ғайриоддий иссиқ об-ҳаво мамлакатда 1961 йилдан бери ўтказиб келинаётган мунтазам метеорологик кузатувлар бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Хитой марказий метеорология бошқармаси маълум қилди.

“Комплекс тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатимизда юқори ҳарорат вааномал жазирама билан кечадиган ушбу минтақавий ҳодисанинг давомийлиги ошиб, интенсивлиги ортади”, дейилади бошқарма хабарида.

Қайд этилишича, 15 август ҳолатига кўра ғайритабиий иссиқлик кетма-кет 64 кундан бери давом этмоқда, аввалги рекорд 2013 йилда 62 кун бўлган эди.

Метеорологларнинг маълумотлари 35 даражадан юқори ҳароратни қайд этган 1680 та метеорологик станция ва 37 даражадан юқори ҳароратни қайд этган 1426 та станция маълумотларига асосланади. Шу билан бирга, 262 та станцияда 40 даражадан юқори ҳарорат қайд этилган, бу ҳам рекорддир, чунки 2013 йилда 187 та, 2017 йилда эса 133 та шундай станция мавжуд эди.

1 июндан 15 августгача бўлган даврда республика бўйича юқори ҳароратли кунларнинг ўртача сони 12 кунни ташкил этди. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида жазирама яна камида 7-10 кун давом этади.

Киритилди: 16:49 17.08.2022. Ўқилди: 1487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!