Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитойда глобал хавфсизлик форуми ўтказилади

A A A
Хитойда глобал хавфсизлик форуми ўтказилади

Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги сентябрь ойида Лянюнган шаҳрида глобал хавфсизлик бўйича халқаро форум ўтказади.

Бу ҳақда Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги расмий вакили Ли Гочжун маълум қилди.

«Ушбу форумга ўнлаб давлатларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари таклиф этилади, кўплаб ҳуқуқий масалалар муҳокама этилиши режалаштирилган», - деди у.

Л.Гочжун Пекин ушбу форумни глобал хавфсизлик масалаларини муҳокама қиладиган энг йирик халқаро майдонга айлантириш йўлидаги фаолиятини давом эттиришини таъкидлади.

Киритилди: 20:29 27.05.2024. Ўқилди: 1277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!