Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитойда долларлик миллиардерлар сони уч йил ичида 36 фоизга камайди

A A A
Хитойда долларлик миллиардерлар сони уч йил ичида 36 фоизга камайди

Бу ҳақда Hurun бизнес нашри рейтингига асосланиб Financial Times хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, 2021 йилда Хитойда 1185 долларлик миллиардер бўлган бўлса, ҳозир уларнинг сони 753 тага етди. Бу ўзгариш юаннинг долларга нисбатан 10 фоизга пасайиб бораётгани фонида содир бўлди.

Рейтинг шунингдек, Хитойнинг энг бой одамлари таркибида сезиларли ўзгаришларни кўрсатди:

- Лидер биринчи марта ByteDance асосчиси (Tik Tok эгаси) Чжан Иминг бўлди, унинг бойлиги 49,3 миллиард доллар.
- Биринчи учликка сув ишлаб чиқарувчи Nongfu Spring компанияси раҳбари Чжунг Шаншан (47,9 миллиард доллар) ва Tencent компаниясидан Ма Хуатэн кирди.
- Alibaba асосчиси Жек Ма ва унинг оиласи 23,2 миллиард доллар бойлиги билан 10-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 15:46 29.10.2024. Ўқилди: 1177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!