Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Хитойда 70 дан ортиқ асосий сунъий интеллект (AI) тили моделлари чиқарилгани айтилмоқда

Хитойда 70 дан ортиқ асосий сунъий интеллект (AI) тили моделлари чиқарилгани айтилмоқда

Хитойда 70 дан ортиқ асосий сунъий интеллект (AI) тили моделлари чиқарилгани айтилмоқда.

"Baidu" бош директори Робин Ли сешанба куни Пекинда бўлиб ўтган саноат тадбирида мамлакатда 1 миллиарддан ортиқ параметрга эга 70 дан ортиқ сунъий интеллект тили моделлари, жумладан, юзни таниш "SenseTime" компанияси чатботлари ва "Baichuan Intelligent Technology", "Zhipu AI" вa "MiniMax" стартаплари сотувга чиқарилганини маълум қилган.

Лининг сўзларига кўра, "Baidu"нинг сўнгги сунъий интеллект бўйича чатботи "Ernie 3.5" аввалги версиядан икки баравар кўп ишлов бериш тезлигига ва 50 фоизга яхшиланган самарага эга. Шунингдек, у "Baidu" яқин келажакда янги версиясини ишга туширишини таъкидлади.

Киритилди: 09:16 07.09.2023. Ўқилди: 894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!