Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Хитойда 17 та янги касб пайдо бўлди

Хитойда 17 та янги касб пайдо бўлди

Хитой Халқ Республикаси Инсон ресурслари ва ижтимоий таъминот вазирлиги 17 та янги касбнинг расман пайдо бўлганини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги.

Янги касблар рўйхатига трансчегаравий электрон тижорат менежери, дрон парвозларини режалаштирувчи, электрон схемалар ишлаб чиқарувчиси ва бошқа хизматлар киради.

Вазирлик, шунингдек, сўнгги йиллардаги энг кенг қамровли янгиланишнинг бир қисми сифатида 42 та янги таснифланган иш турларини эълон қилди. Буларга генератив сунъий интеллект тизимларини синовдан ўтказиш, шунингдек, ақлли омбор операциялари ва техник хизмат кўрсатиш киради.

Хитой расмийлари биринчи марта 2018 йилда расмий янги касблар рўйхатини эълон қилди. 2019 йилдан 2024 йилгача 93 та янги хизмат жорий этилди.

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши (ҳукумати)нинг 2025 йилги иш ҳисоботида жорий йилда шаҳарларда 12 миллиондан ортиқ янги иш ўринлари яратиш мақсади қўйилган. Тадқиқотларга кўра, шаҳарларда ишсизлик даражаси 5,5% атрофида бўлиши керак.

Киритилди: 19:45 13.05.2025. Ўқилди: 551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!