2030 йилга бориб Хитойда 100 мингга яқин электрон учар транспорт воситаларидан (eVTOL) оилавий транспорт ёки ҳаво таксиси сифатида фойдаланилади. Бундай таҳмин Хитой иқтисодий тадқиқотлар альянси ҳисоботида айтилади.
Ушбу ҳужжатда келтирилган маълумотларга кўра, яқин 2-3 йил ичида Хитойнинг йирик шаҳарларида eVTOL автомобиль тармоғи ва унга хизмат кўрсатиш объектларини қуриш якунланади.
Айтаилишича, Хитойнинг жанубидаги Гуанчжоу шаҳрида учар автомобиллар заводи қурилмоқда.
Завод “Ердаги авиаташувчи” модели учун модуллар ишлаб чиқармоқчи. Завод йилига 10 мингтагача автомобиль ишлаб чиқаради.
Учар моделнинг олдиндан сотуви 2024 йил охирида бошланади.