Хитой Япониядан икки томонлама муносабатларни яхшилаш учун аниқ чоралар кўришини кутмоқда.
Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Пекинда Япония Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Такео Акиба билан юқори даражадаги Хитой-Япония сиёсий мулоқоти механизми бўйича маслаҳатлашувлар чоғида айтиб ўтди.
"Япония томони имкон қадар тезроқ Хитой-Япония муносабатларини яхшилашга умид қилаётгани ҳақидаги баёнотини аниқ ҳаракатларга айлантириши керак", - дея иқтибос келтирган Ван И.
Хитой вазири Хитой-Япония муносабатларига нисбатан Хитойнинг принципиал позициясига тўхталиб ўтди ва уларни яхшилаш ва ривожлантириш учун “тўғри йўлни кўрсатди”, дейилади хабарда.
Хитой ташқи ишлар вазири, шунингдек, Хитойнинг Фукусима-Дайичи атом электр станциясидан ифлосланган сувнинг денгизга чиқиши, Тайван муаммоси, тарихни тушуниш ва бошқа масалалар бўйича позицияси ва хавотирларини билдирди.