Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитой Янцзи дарёсида тошқинга қарши чораларни кучайтирди

Хитой Янцзи дарёсида тошқинга қарши чораларни кучайтирди

Хитой ҳукумати мамлакатнинг энг йирик сув йўли – Янцзи дарёси ҳавзасида тошқинга қарши чораларни кучайтирмоқда. Янги режада сув тошқини олдини олиш учун ҳар томонлама тайёргарлик кўриш кўзда тутилган.

Хитой Халқ Республикаси сув ресурслари вазирининг ўринбосари Чен Мин Янцзи дарёси ҳавзаларида ва Хитойнинг учинчи йирик кўли бўлган - Тайху кўли ҳавзаларида тошқинга қарши чораларни кучайтиришга чақирди.

"Сув тошқиннинг олдини олиш учун ҳар томонлама тайёргарлик кўриш ва заиф алоқаларни мустаҳкамлаш керак", - дея Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосарининг сўзларидан иқтибос келтиради Xinhua агентлиги.

Хитой расмийси ёғингарчиликни башорат қилиш ва сув тошқини мониторинги имкониятларини яхшилашга чақирди ва сув тошқини оқибатларини юмшатиш учун гидротехник иншоотлардан мувофиқлаштирилган ҳолда фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Узунлиги 6 минг километрдан ортиқ бўлган Янцзи дарёсида Хитойнинг Чунцин, Ухань, Нанкин ва Шанхай каби энг йирик кўп миллионли мегаполислари жойлашган.

Янцзи дарёси бўйида шаклланган шаҳар кластерлари Хитой ялпи миллий маҳсулотининг 30% дан ортиғини ташкил этади. Улар орасида Янцзи дарёси дельтаси мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган минтақаларидан биридир.

Киритилди: 06:40 25.04.2024. Ўқилди: 1073 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!