Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Хитой Халқ Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Хитой Халқ Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Ташрифдан мақсад – адлия, ҳуқуқий хизмат кўрсатиш, нотариат, адвокатура соҳаси ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш ва тажриба алмашишдан иборат.

Бугун ХХР адлия вазири ўринбосари Ху Вэйле бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Нотариал палатасига ташриф буюрди.

Дўстона бошланган суҳбат чоғида Ўзбекистон Нотариал палатаси раҳбари Дилшод Ашуров Хитойлик меҳмонларни нотариат соҳасида ўтказилган ва давом этаётган ислоҳотлар, аҳоли учун яратилган қулайликлар, халқаро ҳамкорлик юзасидан эришилган муваффақиятлар ҳақида таништириб ўтди.

Хитой делегацияси аъзолари нотариусларнинг мақоми, нотариуслар ўртасида соғлом рақобат, нотариуслар жамоасини шакллантириш ва молиялаштириш, нотариусларнинг жавобгарлиги, нотариал тасдиқланиши шарт бўлган ҳаракатлар борасида ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар.

Меҳмонлар Ўзбекистонда қисқа давр ичида нотариат соҳасида амалга оширилган ислоҳотларга, ушбу ислоҳотлар халқ манфаатида эканлигига эътибор қаратдилар. Шунингдек, Нотариал палата томонидан халқаро ҳамкорлик масалаларида амалга оширилган ишларга, эришилган муваффақиятларга юксак баҳо бердилар.

Киритилди: 20:28 12.07.2024. Ўқилди: 848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!