Хитой хакерлари йиллар давомида британиялик юқори мартабали амалдорларининг телефон суҳбатларини тинглаб келган — The Telegraph.
Газета маълумотларига кўра, 2021-2024 йилларда Хитойга алоқадор хакерлар Буюк Британия бош вазирининг Даунинг-стритдаги қароргоҳи ходимлари телефонларига кириб, Борис Жонсон, Лиз Трасс ва Риши Сунак ёрдамчиларининг қўнғироқлари, хабарлари ва жойлашуви ҳақидаги маълумотларни қўлга киритишган.
Маълум қилинишича, бу операция Salt Typhoon глобал жосуслик кампаниясининг бир қисми бўлиб, АҚШ ва унинг бошқа иттифоқчиларини ҳам қамраб олган.
Шу билан бирга, нашр манбалари бу киберҳужум кампанияси давом этаётганини истисно қилмаган.