Словакия Россия газ импортини босқичма-босқич тўхтатиш тўғрисидаги Европа Иттифоқининг регламентига қарши овоз берди.
Словакия Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақда ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
"Словакия Россия газ импортини босқичма-босқич тўхтатиш тўғрисидаги Европа Иттифоқининг REPowerEU регламентига қарши овоз берди. Брюсселда бўлиб ўтган Умумий ишлар кенгаши йиғилишида Давлат котиби Марек Эстош Словакия номидан регламентга қарши овоз берди ва мамлакатнинг асосий эътирозларини билдирди", дейилади баёнотда.
Вазирлик шунингдек, Словакия ташқи ишлар вазири Юрай Бланарнинг Братислава алоҳида аъзо давлатларнинг реал имкониятлари ва ўзига хос шароитларини ҳисобга олмайдиган қарорларни қабул қила олмаслигини айтганини келтирди. Унинг таъкидлашича, бундай қарорлар барча Европа Иттифоқи мамлакатлари учун адолатли, реал ва ижтимоий барқарор ўтишни таъминламайди.
Шуни ҳисобга олган ҳолда, Словакия Европа Иттифоқи Адлия судига мурожаат қилиш ва регламентни бекор қилишга қаратилган суд жараёнини бошлаш ниятида.
Шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунда Европа Иттифоқининг 27 та аъзо давлати 2027 йил охирига қадар Россиядан суюлтирилган табиий газ импортини босқичма-босқич тўхтатиш тўғрисидаги регламентни расман қабул қилди.