Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

БАА ўз ҳудудидан Эронга қарши зарбалар учун фойдаланишга йўл қўймайди

БАА ўз ҳудудидан Эронга қарши зарбалар учун фойдаланишга йўл қўймайди

БАА ўзининг ҳаво, қуруқлик ёки денгиз маконидан Эронга қарши бирон бир ҳарбий ҳаракатлар учун фойдаланишга йўл қўймайди.

Бу ҳақда БАА Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

"Биз БААнинг Эронга қарши бирон бир ҳарбий ҳаракатлар учун ўзининг ҳаво, қуруқлик ёки денгиз маконидан фойдаланишнинг олдини олиш ва бу борада ҳеч қандай логистика ёрдамини кўрсатмаслик мажбуриятини яна бир бор тасдиқлаймиз”, дейилади баёнотда.

Вазирлик БАА ҳозирги инқирозларни ҳал қилишнинг энг самарали асослари мулоқот, кескинликни камайтириш, халқаро ҳуқуққа риоя қилиш ва давлат суверенитетига ҳурмат эканлиги ҳақидаги позицияга содиқ қолишини таъкидлади.

Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат низоларни фақат дипломатик йўллар билан ҳал қилишда қатъий туришини таъкидлади.

Киритилди: 22:40 26.01.2026. Ўқилди: 1394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!