Хитойнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Гэн Шуаннинг айтишича, Хитой томонига кўра, “Шимолий оқим” бўйича ҳар қандай текширув Россия билан ҳамкорликни талаб қилади.
“Биз томонларни тергов ҳаракатлари ва сиёсий манипуляцияни сиёсийлаштиришдан тийилишга чақирамиз. Россия ҳам жабр кўрган томонлардан бири”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.
Доимий вакилнинг сўзларига кўра, ҳар қандай тергов Россия томони билан “ўзаро ҳамкорликни талаб қилади”.