Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитой ва Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди

Хитой ва Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди



Хитойда «Марказий Осиё — Хитой» форматида ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар хавфсизликни таъминлаш, трансмиллий жиноятчилик, терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва кибержиноятчиликка қарши кураш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Ташриф доирасида вазирлик раҳбарлари Фучжоу шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини тайёрлаш ва уларнинг касбий малакасини оширишга мўлжалланган ўқув марказининг очилиш маросимида ҳам иштирок этди.

Киритилди: Бугун 16:55. Ўқилди: 406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!