Агар Америка Қўшма Штатлари ўз аҳолисининг 90 фоизини коронавирусга қарши эмласа ва одамларда оммавий иммунитет юзага келса, у Хитой билан чегараларни очиши мумкин. Бу ҳақда хитойлик эпидемиолог Ву Зунёу хабар берган.
Айни пайтда АҚШ дунёда коронавирусдан энг кўп азият чеккан мамлакат бўлиб, бу ерда 30 миллионга яқин одам CОVID-19 га чалинган. Аммо, сўнгги пайтларда Қўшма Штатларда янги касалланиш ҳолатлари камаймоқда. Шунингдек, 28 февраль ҳолатига кўра Қўшма Штатларда аҳолининг 15 фоизи коронавирус ваксинасининг биринчи дозасини қабул қилиб бўлган.
«Августга қадар АҚШда жамоавий иммунитет даражаси 90% га етиши мумкин. Агар шундай бўлса ва барча сиёсий тўсиқларни олиб ташласак, эҳтимол икки давлат саёҳатга қўйилган барча тақиқларни олиб ташлаши мумкин» деди Хитойдаги Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш марказининг бош эпидемиологи Ву Зунёу душанба куни.
Айни пайтда Хитой коронавирус жиловини ўз қўлида ушлаб турибди. Бу мамлакатда сўнгги ойларда коронавирсга чалинганлар сони жуда оз бўлмоқда. Хитойда январдан бери аҳоли орасида янги касалланиш ҳолати қайд этилмаяпти.
«Хитой CОVID-19 бўйича дунёдаги энг хавфсиз мамлакатдир», деди Ву Цингҳуа университети ва АҚШнинг Брукингс институти томонидан ташкил этилган онлайн-форумда.
Шунингдек, Ву июнь ойига қадар Қўшма Штатларда эмлаш даражаси 80 фоиздан ошишига умид билдирди.
1.4 миллиард атрофида аҳолиси бўлган Хитой 9-феврал ҳолатига кўра 40. 5 миллион кишини коронавирусга қарши эмлаб бўлди