Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хитой - Ўзбекистоннинг иқтисодиётига сармоя киритаётган етакчи инвестор

Хитой - Ўзбекистоннинг иқтисодиётига сармоя киритаётган етакчи инвестор

Хитой Ўзбекистон Марказий Осиё юрагидаги йирик давлат, деган позициясига содиқ қолмоқда. Республикалар ўртасидаги яқин ва дўстона муносабатлар Хитой салоҳиятини Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий дастур ва лойиҳаларини амалга оширишга, биринчи навбатда, аҳоли фаровонлигини оширишга жалб қилиш учун қўшимча имкониятлар яратмоқда.

📈30 йилдан кўп вақт мобайнида ХХР ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо 100 баравардан зиёдга ўсган. Хитой Марказий Осиё давлатларидан товарларни импорт қилиш учун ўз бозорини аста-секин очмоқда, бу Хитой раҳбариятининг Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни ривожлантиришга янгича ёндашувидир.

📊China Global Investment Tracker маълумотларига кўра, ХХРнинг Марказий Осиё мамлакатларига инвестициялари, жумладан, қурилишга капитал қўйилмалар 2005 – 2023 йиллар даврида 70,77 млрд долларни ташкил этди. Хитой инвестицияларини жалб қилиш бўйича Қозоғистон 37,4 млрд доллар билан етакчилик қилмоқда.

🌐Хитой Ўзбекистоннинг етакчи савдо шерикларидан бири ва мамлакатимиз иқтисодиётига сармоя киритаётган етакчи инвестор ҳисобланади. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлили шуни кўрсатдики, кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси билан ХХР ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик, умуман олганда, жадал ва изчил ривожланиб бормоқда.

📶ХХР Ўзбекистон учун энг йирик экспорт бозори бўлиб, Ўзбекистондан Хитойга экспорт ҳажмини ошириш учун маҳсулот турларини диверсификация қилиш чораларини кўриш муҳим аҳамиятга эга. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 20 млрд долларга етказиш учун барча асослар мавжуд.

Киритилди: 14:45 03.04.2024. Ўқилди: 956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!