Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Хитой "Uzbekistan Airways"нинг Сианга парвозларини 4 ҳафтага тўхтатди

Хитой "Uzbekistan Airways"нинг Сианга парвозларини 4 ҳафтага тўхтатди

Хитой фуқаро авиацияси бошқармаси (CААC) Uzbekistan Airways компаниясининг Тошкент—Сиань йўналиши бўйича парвозларини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Sinxua агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, парвозларнинг тўхтатилишига 5 ноябрь куни амалга оширилган рейснинг 11 нафар йўловчисида COVID-19 аниқлангани сабаб бўлган. HY501 рейсининг тўхтатилиши 23 ноябрдан бошлаб тўрт ҳафта давом этади.

Хитойнинг фуқаро авиацияси бошқармаси 4 июнь куни COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун халқаро йўловчи ташишни рағбатлантириш ва тўхтатиб туриш механизмини жорий қилган.

Мазкур механизмга кўра, агар мамлакатга ҳаво йўли орқали етиб келган барча йўловчиларда кетма-кет уч ҳафта давомида коронавирусга тоширилган тестлар салбий натижа берса, у ҳолда авиакомпания парвозлар сонини ҳафтасига иккитага кўпайтириш учун рухсат олади.

Аммо агар COVID-19 тестининг жавоби ижобий бўлган йўловчилар сони 5 нафарга етса, у ҳолда ушбу рейс бир ҳафтага тўхтатилади. Агар бундай йўловчилар сони 10 нафарга етадиган бўлса, у ҳолда ушбу йўналишдаги парвозлар тўрт ҳафта давомида тўхтатилади.

Хитойнинг фуқаро авиацияси бошқармаси Uzbekistan Airways авиакомпанияси бекор қилинган парвоз квоталарини бошқа йўналишларга ўтказишга ҳақли эмаслигини маълум қилган.

Киритилди: 11:49 21.11.2020. Ўқилди: 1836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!