АҚШ билан савдо уруши доирасида Хитой ҳукумати ўз авиакомпанияларига Boeing самолётлари, шунингдек, улар учун ускуналар ва эҳтиёт қисмларни сотиб олишни тақиқлади.
Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.
Хитой ҳукумати Boeing самолётларини ижарага олган авиакомпанияларга ёрдам бериш имкониятларини кўриб чиқмоқда. 10 га яқин Boeing 737 Мах самолётлари Хитой авиакомпаниялари паркига етказиб бериш учун тайёрланмоқда.
Аввалроқ, АҚШ Хитойдан келадиган товарларга умумий божни 145 фоизгача оширган эди. Америка маъмуриятининг протексионистик ҳаракатларига жавобан Хитой 12 апрель куни АҚШ товарларига бож тўловларини 84 фоиздан 125 фоизга оширди.