Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитой: “Уйғурлар туркий халқ эмас, Ислом уларга мажбурлаб сингдирилган”

Хитой: “Уйғурлар туркий халқ эмас, Ислом уларга мажбурлаб сингдирилган”

Хитойда эълон қилинган ҳисоботда Шарқий Туркистондаги уйғурларнинг туркий халқ эмаслиги, улар вақти-вақти билан “туркпараст ва Исломпараст” гуруҳларнинг сиёсий ўйинчоғига айлантирилаётгани айтилди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.

Коммунистик партияга қарашли Давлат кенгаши маълумот агентлиги томонидан тайёрланган ҳисоботда Шарқий Туркистон ҳудуди “сепаратист гуруҳларнинг саъй-ҳаракатига қарамай, тарих давомида Хитойнинг ажралмас бир қисми” бўлиб келгани таъкидланган.

Шунингдек, Ислом уйғурларга мажбурлаб сингдирилгани ва мусулмончилик уйғурларнинг ягона диний эътиқоди эмаслиги айтилган.

Ҳисоботда даъво қилинишича, Шарқий Туркистон ҳудуди учинчи асрдан бери Хитойга қарашли бўлиб келмоқда.

Манба: azon.uz

Киритилди: 11:02 23.07.2019. Ўқилди: 3564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!