Бугун 27 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой Украинага тинчликпарвар кучларини юборишга тайёр — Welt am Sonntag

Хитой Украинага тинчликпарвар кучларини юборишга тайёр — Welt am Sonntag

"Пекин бундай қадамга фақат “тинчликпарвар кучлар БМТ мандати асосида ҳаракат қиладиган тақдирда” тайёр бўлади", дея хабар берди исми ошкор қилинмаган Европа Иттифоқи дипломатлари Хитой ҳукумат доираларидаги манбаларига таяниб.

Бироқ Брюсселда Хитой қўшинларини Украинага жойлаштириш масаласи турлича муносабат уйғотди. Айримлар Хитой “Украинада, биринчи навбатда, жосуслик билан шуғулланиши ва можаро юзага келганда бетарафликни сақлаш ўрнига Россия томонида бўлишидан” хавотирда, дея ёзмоқда Welt am Sonntag.

Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский Хитойни Украина учун “хавфсизлик кафолатчиси” сифатида кўрмаслигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Пекин Россия Қримни босиб олганида “ҳеч қандай чоралар кўрмаган”, шунингдек, урушда Москвани амалда қўллаб-қувватлаб, унга “дронлар бозорини очиб берган”.

Киритилди: 17:03 23.08.2025. Ўқилди: 493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!