Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой ТИВ: "Фаластин урушдан кейин Ғазони бошқариши шарт"

Хитой ТИВ: "Фаластин урушдан кейин Ғазони бошқариши шарт"

Пекин доимий равишда Фаластиннинг Ғазо секторини урушдан кейинги бошқарувида етакчи роль ўйнашини ҳимоя қилади.

Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И БАА, Саудия Арабистони ва Иорданияга ташрифи якунлари бўйича Хитой ОАВларига берган интервьюсида маълум қилди.

"Хитой урушдан кейинги Ғазо бошқарувидаги Фаластиннинг ҳукмрон ролини қўллаб-қувватлашда давом этади ва халқаро ҳамжамиятни ўз мажбуриятларини самарали бажаришга ундайди”, деди у.

Хитой ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Ғазонинг келажаги бўйича ҳар қандай келишув Фаластин халқининг иродасини ҳурмат қилиши ва Яқин Шарқ давлатларининг қонуний манфаатларини ҳисобга олиши керак.

Киритилди: Бугун 11:01. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!