Асли Наманган вилоятидан бўлган 22 ёшли фуқаро Туркиянинг Измир шаҳрида яшаб келаётган вақтида кўп қаватли турар-жой биносининг 4-қаватидан тушиб кетган.
Ҳозирда у шифохонада даволанаётгани айтилган. Шифокорларнинг маълумотига кўра, аёлнинг аҳволи оғир экани қайд этилган.
Ўзбекистонлик аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вазият Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олингани айтилган.