Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Хитой Тайван яқинида йирик ҳарбий машғулотни бошлади, ҳарбийлар оролни блокада қилишни синовдан ўтказади

Хитой Тайван яқинида йирик ҳарбий машғулотни бошлади, ҳарбийлар оролни блокада қилишни синовдан ўтказади

Бу ҳақда 29 декабр куни, Хитой Халқ озодлик армиясининг Шарқий жанговар қўмондонлиги вакили Ши И маълум қилди.

"Хитой Just Mission 2025 номли кенг кўламли ҳарбий машқларни ўтказяпти. Машқлар Тайван соҳиллари яқинидаги бешта денгиз ҳудудида ва унинг яқинидаги ҳаво маконида жанговар отишмаларни ҳам ўз ичига олади", — деди Ши И.

Хитой ҳарбийларининг баёнотида айтилишича, бу “Тайван мустақиллиги” манфаатлари йўлида ҳаракат қилаётган сепаратист кучлар ва Тайван ишларига аралашаётган ташқи кучлар учун жиддий огоҳлантириш” бўлиб, “Хитойнинг суверенитети ва миллий бирлигини ҳимоя қилиш учун қонуний ва зарур чора” ҳисобланади.

Ҳужжатда қайд этилишича, машқлар “денгиз ва ҳавода жанговар тайёргарлик патрулларини тайёрлаш, интеграл назорат ўрнатиш, асосий портлар ва ҳудудларни тўсиб қўйиш ҳамда кўп ўлчамли тийиб туриш амалий ишларини бажариш”га қаратилган.

Тайван — қисман тан олинган демократик давлат. Расмий Пекин уни “исёнкор провинция” ва Хитой Халқ Республикаси ҳудудининг бир қисми деб ҳисоблайди. Орол ҳокимияти Пекин 1980-йиллардан бери илгари суриб келаётган “бир мамлакат — икки тизим” моделини рад этади. Сўнгги йилларда Хитой орол соҳиллари яқинида кўп бор йирик ҳарбий машқлар ўтказган, қатор ҳарбий таҳлилчилар буни эҳтимолий босқинга тайёргарлик деб баҳолаган.

Киритилди: Бугун 16:29. Ўқилди: 344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!