Хитой ҳукумати Тайван ҳукмрон Демократик тараққиёт партиясини америкалик сиёсатчиларнинг Тайбейга рухсатсиз ташрифи кўпайгани муносабати билан жиддий огоҳлантирди. Бу ҳақда ХХР Давлат кенгаши ҳузуридаги Тайвань ишлари бўйича идоравий расмий вакил Ма Сяогуан маълум қилди.
- Хитой бунга кескин норозилик билдиради, - дейилади америкалик сенатор Марша Блэкберннинг оролга ташрифидан сўнг тарқатилган баёнотда. - Биз ҳукмрон партия вакилларини жиддий огоҳлантирамиз. Уларнинг чет эл сиёсатчилари ёрдамидаги оролни қўллаб-қувватлаш ва Тайвань мустақиллиги билан боғлиқ мақсадли интилиши муқаррар равишда барбод бўлади.
Расмий аниқлик киритишича, Пекин АҚШ ҳукумати вакилларининг Тайванга “норасмий” саёҳатини қабул қилмайди. “Бу икки томонлама келишувларимиз жиддий бузилишига олиб келмоқда ва “Ягона Хитой” тамойилига зиддир”, дея қўшимча қилди Ма Сяогуан.
Пайшанба куни кечқурун Марша Блэкберн Тайванга эълон қилинмаган ташриф билан ҳарбий самолётда келганди.