Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хитой Тайвандаги олтита ҳудудни самолётлар парвози учун ёпди

Хитой Тайвандаги олтита ҳудудни самолётлар парвози учун ёпди

Пекин авиакомпанияларни Тайван яқинидаги ҳаво ҳудудларидан қочиш зарурлиги ҳақида расмий огоҳлантирди, огоҳлантиришда олтита ҳудуд “хавфли зона” деб номланди, деб хабар берди Bloomberg.

Чекловлар пайшанба куни соат 12:00 дан якшанба куни маҳаллий вақт билан 12:00 гача (Тошкент вақти билан 09:00) жорий этилади.

Axios нашри бу қарорни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи билан боғлайди.

Тайван ҳарбий департаменти Хитойнинг Тайван атрофидаги олтита турли ҳудудда ўтказмоқчи бўлган жонли отишмали ҳарбий машғулотлари муносабати билан Хитойни "халқаро ҳуқуқ ва Тайпей суверенитетини бузганликда" айблади. Global Times нашрининг ёзишича, Хитойнинг ҳарбий машғулотлари 2 августдаёқ Тайван яқинида бошланган.

Киритилди: 12:22 03.08.2022. Ўқилди: 2533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!