Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президенти Доналд Трампнинг баёнотига жавоб берди. Вазирлик вакили Мао Ниннинг таъкидлашича, Вашингтон дунёдаги энг йирик ядровий арсеналга эга давлат сифатида уни сезиларли даражада қисқартиришга мажбур.
“АҚШ ядровий қуролсизланиш бўйича ўзининг махсус ва устувор мажбуриятларига содиқ бўлиши, шу орқали тўлиқ ва ҳар томонлама қуролсизланиш учун зарур шароит яратиши керак”, — деди дипломат.
Мао Нинга кўра, АҚШнинг бу йўналишдаги ҳаракатлари глобал хавфсизлик ва барқарорликка катта таъсир кўрсатади.
🔹 Савол туғилади: Вашингтон ҳақиқатдан ҳам ядровий қуролларини қисқартиришга тайёрми ёки бу фақат сиёсий баёнотми?