Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги: Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ҳарбий-сиёсий иттифоқ моделидан ошиб кетди

A A A
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги: Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ҳарбий-сиёсий иттифоқ моделидан ошиб кетди

Россия ва Хитой ўртасидаги давлатлараро муносабатлар совуқ уруш давридаги ҳарбий-сиёсий иттифоқ моделидан ошиб кетди, деди Хитой ТИВ матбуот котиби Ван Вэньбинь.

У НАТО коммюникесида Москва ва Пекин ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш альянс манфаатларига зид эканлиги ҳақидаги тезисни шундай изоҳлади.

Дипломатнинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасидаги муносабатлар қарама-қаршилик қилмаслик ва учинчи томонларни нишонга олмаслик тамойилларига асосланади.

“Бу ёпиқ доиралар яратиб, блоклар билан қарама-қаршиликка киришаётган НАТО давлатларидан тубдан фарқ қилади”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Киритилди: 12:37 12.07.2023. Ўқилди: 2081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!