Қўшма Штатлар Тайвань масаласига аралашишга ҳаққи йўқ, чунки у Хитойнинг ички ишларига тегишли. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашуви чоғида айтиб ўтди.
"Тайвань масаласи Хитойнинг ички иши, Қўшма Штатлар унинг ҳал этилишига ҳеч қандай тарзда аралашишга ҳақли эмас", - дея хитойлик дипломатнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ТАСС.
Аввалроқ Хитой раҳбари Си Цзиньпин дунёнинг ҳеч бир давлати Тайвань масаласида ҳукм юритишга ҳақли эмаслигини, Хитой чет эл аралашувига тоқат қилмаслигини айтган эди.