Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитой Швейцариядаги саммит олдидан Украина бўйича ўзининг тинчлик режасини илгари сурмоқда

Хитой Швейцариядаги саммит олдидан Украина бўйича ўзининг тинчлик режасини илгари сурмоқда

Хитой Швейцариядаги саммит олдидан Украина бўйича ўзининг тинчлик режасини илгари сурмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Агентликнинг исми сир қолишни истаган дипломатларга таяниб хабар беришича, Хитой расмийлари ХХРга ташриф буюрган бошқа давлатларнинг расмийлари ва дипломатик ваколатхоналари билан ахборот алмашинув ишларини кучайтирган. Бундан ташқари, Хитойнинг Евроосиё масалалари бўйича махсус вакили Ли Хуэй май ойида Туркия, Миср, Саудия Арабистони ва БААга ташриф буюрди, шунингдек, Пекинда ривожланаётган давлатлар расмийлари билан учрашди.

Хорижий мамлакатлар вакиллари билан суҳбатлар давомида Хитой расмийпари Швейцариядаги саммитни тўғридан-тўғри танқид қилмаган ва давлатлардан унда иштирок этишдан тийилишни сўрамаган. Аммо бир дипломатнинг Reuters'га айтишича, Пекин Швейцариядаги анжуман можаронинг чўзилишига олиб келади, деган фикрни илгари сурмоқда.

Хитой, шунингдек, Ғарб вакилларига кўплаб ривожланаётган мамлакатлар Швейцарияда бўлиб ўтадиган саммит бўйича Хитойнинг нуқтаи назарига қўшилишини билдирди.

Июнь ойи бошида Украина президентининг матбуот котиби Сергей Никифоров 107 давлат ва халқаро ташкилот тинчлик саммитида иштирок этиши ҳақида қилган эди. Орадан бир ҳафта ўтиб, Швейцария президенти Виола Амҳерд 80 та давлат ва 10 ташкилот анжуманда иштирокини тасдиқлаганини маълум қилди. Иштирокчилар сонининг камайиши Хитойнинг ҳаракатлари билан боғлиқми ёки йўқми, номаълум.

Киритилди: 10:46 15.06.2024. Ўқилди: 1014 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!