Бугун 26 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой “Шеньчжоу-22” космик кемасини учирди

Хитой “Шеньчжоу-22” космик кемасини учирди

Хитойнинг “Шеньчжоу-22” космик аппарати сешанба куни Хитой шимоли-ғарбидаги Цзюцюань сунъий йўлдошини учириш марказидан коинотга учирилди, дея хабар беради Синьхуа.

Хитойнинг инсоний космик парвозлар дастури маъмурияти маълумотларига кўра, космик кемани учириш учун Long March-2 °F Y22 ракетасидан фойдаланилган.

Агентликнинг қўшимча қилишича, октябрь ойида Хитой космик станциясига етиб келган “Шеньчжоу-21” космик кемаси экипажи орбитада одатдагидек иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Шэньчжоу-20” кемасига космик чиқиндилар урилганидан кейин 5 ноябрга режалаштирилган экипажнинг қайтиши кўчирилган эди. 15 ноябрда барча уч нафар хитой тайконавти 204 кунлик миссияни якунлаб, эсон-омон Ерга қайтди.

Киритилди: 21:52 25.11.2025. Ўқилди: 343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!