Financial Times нашри манбаларга таяниб ёзишича, Skydio Хитой компанияларига дронлари учун муҳим компонентларни етказиб беришни тақиқловчи санкциялар туфайли ўзининг ягона хитойлик етказиб берувчисидан аккумулятор ололмаяпти.
FT томонидан иқтибос келтирган америкалик амалдорнинг сўзларига кўра, Оқ уй Skydio санкцияларга дучор бўлиши мумкин, деб гумон қилмоқда. Чунки Пекинда компания Хитойнинг DJI ишлаб чиқарувчиси билан рақобатчи сифатида кўрилади. Унинг дронлари урушда ҳар икки томон томонидан фаол фойдаланилмоқда.