Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Хитой салкам 170 миллиард долларлик дунёдаги энг йирик ГЭС қурилишини бошлади

Хитой салкам 170 миллиард долларлик дунёдаги энг йирик ГЭС қурилишини бошлади

19 июль куни Хитой мамлакат жануби-ғарбидаги Тибет автоном вилоятида жойлашган Ярлунг Цангпо дарёсининг қуйи оқимида гидроэнергетика лойиҳасини қуришни расман бошлади.

Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши сайтида эълон қилинган баёнотда айтилади.

Маълумотларга кўра, лойиҳага киритилган сармоянинг умумий ҳажми тахминан 1,2 триллион юанга баҳоланмоқда, бу эса 167,2 миллиард долларга тенг.

"Тибет автоном вилоятининг Ньингчи шаҳрида Ярлунг Цангпо дарёсининг қуйи оқимида гидроэнергетика лойиҳасининг қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида ККП Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян иштирок этди ва лойиҳанинг ишга туширилишини эълон қилди", — дейилади расмий баёнотда.

Гидроэнергетика лойиҳаси China Yajiang Group томонидан амалга оширилмоқда, у ҳам қурилиш тугагандан сўнг объектнинг ишлаши учун жавобгар бўлади.

Бугунги кунда дунёдаги энг катта ГЭС Санься бўлиб, у Хитойнинг марказий қисмидаги Хубэй провинциясидаги Янцзи дарёсида жойлашган. Саньсянинг лойиҳа қуввати 22,4 миллион киловаттни ташкил қилади.

Киритилди: 08:00 20.07.2025. Ўқилди: 1133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!