Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хитой Россия нефтини сотиб олишда Ҳиндистоннинг ўрнини тўлиқ босишга тайёр эмас

Хитой Россия нефтини сотиб олишда Ҳиндистоннинг ўрнини тўлиқ босишга тайёр эмас

Ҳиндистон Америка божлари сабабли Urals нефтини харид қилишни қисқартиргач, россиялик трейдерлар мижоз излаб Хитойга юзланишди.

Россия нефть компаниялари Urals турдаги нефть экспортларини Ҳиндистондан Хитойга йўналтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги вазиятдан хабардор трейдерларга таянган ҳолда хабар берди.

Маълумотларга кўра, Россиянинг ғарб портларидан октябрда жўнатиладиган нефть партиялари Хитойнинг давлат ва хусусий нефть қайта ишлаш заводларига баррел учун 1 доллар чегирма билан таклиф қилинмоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, Хитой томонида қизиқиш бор. Таҳлилларга кўра, етказиб беришни Россия билан боғлиқ трейдерлар — жумладан, “Лукойл”нинг савдо бўлими Litasco амалга оширмоқда.

Авваллари Urals нефтининг асосий харидори Ҳиндистон эди. Украинада уруш бошланганидан бери Ҳиндистон Россия нефти импортни 20 баробарга оширган, 2024 йил июн ойида кунлик 2 миллион баррелгача етказилган.

Бироқ Дональд Трамп Ҳиндистон товарларига 25% бож жорий қилиш ҳақида фармон бергач — Москва билан энергетика ҳамкорлиги учун — ҳинд давлат нефть компаниялари Россия билан шартномаларни бекор қила бошлади.

Bloomberg маълумотларига кўра, Ҳиндистоннинг хусусий заводлари баррел учун чегирма 5 долларгача оширилгандан кейин харидни давом эттирган. Бироқ давлат корхоналари Urals'ни яқиндаги харидлар рўйхатидан чиқариб ташлаган.

Ҳар қанчаки баъзи хитойлик заводлар Urals'ни чекланган миқдорда сотиб олган бўлса-да, Пекин Ҳиндистоннинг барча ҳажмларини тўлиқ тўлдира олиши эҳтимолдан йироқ.

Мутaxассислар таъкидлашича, Хитойнинг давлат компаниялари АҚШ билан олиб борилаётган савдо музокараларини инобатга олган ҳолда Россия нефтини қўшимча харид қилиш масаласида эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишади.

Шунингдек, Urals сорти Хитойдаги давлат НПЗлари учун асосий тур ҳисобланмайди — улар асосан Россиянинг шарқидан келадиган ESPO нефтини харид қилади.

Киритилди: 15:08 08.08.2025. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!