Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой Қозоғистонга мева-сабзавот экспорт қилишда Ўзбекистонни ортда қолдирди

Хитой Қозоғистонга мева-сабзавот экспорт қилишда Ўзбекистонни ортда қолдирди

2025 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, Қозоғистонга мева ва сабзавот етказиб беришда Хитой етакчига айланди. Ҳисобот даврида Хитойдан импорт 39 фоизга ошиб, 181,7 млн долларни ташкил этган.

Шу билан бирга, Ўзбекистондан етказиб бериш 12 фоизга камайиб, 128,6 млн долларга тушган. Натижада Хитой Қозоғистон бозорида асосий етказиб берувчи сифатида Ўзбекистон ўрнини эгаллади.

Экспорт ҳажмининг ошиши Хитойдан картошка ва узум импортининг кескин кўпайиши билан изоҳланмоқда. Хитой ва Ўзбекистон улуши Қозоғистонга кириб келаётган барча мева-сабзавот импортининг қарийб 55 фоизини ташкил этади.

Киритилди: 16:08 16.12.2025. Ўқилди: 475 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!