Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлининг молиялаштириш шартлари эълон қилинди

 “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлининг молиялаштириш шартлари эълон қилинди

Бугун Бишкекда кредит шартномасини имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси.

Лойиҳанинг умумий қиймати 4,7 миллиард долларни ташкил этади. Шундан $ 2,3 млрд Хитой банклари синдикати томонидан 35 йиллик кредит сифатида тақдим этилади. Қолган ярими — уч давлат томонидан янги ташкил этилган компания устав фондига киритилади: Хитой (51%), Қирғизистон ва Ўзбекистон (24,5%дан).

Таъкидлаш жоизки, ушбу темир йўл техник ва муҳандислик жиҳатидан энг мураккаб лойиҳалардан биридир. Чунки йўналишнинг тахминан 40 фоизи туннеллар ва кўприклар орқали ўтади. Лойиҳа доирасида 50 та кўприк ва 29 та туннель қуриш режалаштирилган.

Киритилди: 19:20 16.12.2025. Ўқилди: 507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!