Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Хитой Париж Олимпиадасида биринчи олтин медални қўлга киритди

Хитой Париж Олимпиадасида биринчи олтин медални қўлга киритди

Хитойлик спортчилар Чэн Ивэн ва Чанг Яни Париждаги Олимпиадада уч метрдан синхрон сувга сакраш бўйича олтин медални қўлга киритди.

Америкалик Сара Бекон ва КЭссиди Кук кумуш медални қўлга киритди. Бронза британиялик Ясмин Харпер ва Скарлетт Меу Женсенга насиб этди.

Танлов натижаларига кўра, Чанг Яни ва Чэн Иивэн дуэти 337,68 балл, Сара Бэкон ва Кэссиди Кук 314,64 балл, Ясмин Харпер ва Скарлет Меу Женсен 302,28 балл тўплади. Бу Хитойнинг Олимпиададаги иккинчи олтин медалидир.

Бу йилги ёзги ўйинларнинг биринчи бош мукофоти хитойлик дуэт Хуан Ютинг ва Шенг Лихаога насиб этди. Аралаш йўналиш бўйича 10 метр масофадан пневматик милтиқдан отиш бўйича мусобақада спортчилар энг яхши натижага эришди.

Хитойлик спортчилар Жанубий Корея терма жамоасини 16,12 ҳисобида мағлуб этишди. Бронза медали Қозоғистон спортчиларига насиб этди.

Киритилди: 20:02 27.07.2024. Ўқилди: 1196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!