Хитой 28-31 май кунлари Шандун провинцияси яқинидаги Сариқ денгизда бир қатор ракета учиришларини амалга оширади. Бу ҳақда Хитой денгиз хавфсизлиги бошқармаси (CМСА) хабар берди.
"28 майдан 31 майгача ракета учирилиши Рижао шаҳри сувлари яқинида амалга оширилади", — дейилади хабарда.
Ракеталарнинг учирилишини ташкил этиш учун бир нечта кемалар, шунингдек, Хайян шаҳрида жойлашган Шарқий космодромнинг қурилмалари жалб этилади.
"28 дан 31 гача ракета учириш зонасига кемаларнинг кириши тақиқланган", дея огоҳлантиради департамент.