Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитой Марказий Осиё мамлакатларига 1,5 млрд юан грант ажратади

Хитой Марказий Осиё мамлакатларига 1,5 млрд юан грант ажратади

Kazinform агентлигининг хабар беришича, Хитой Марказий Осиё мамлакатларига аҳоли фаровонлигини ошириш ва миллий ривожланишни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим лойиҳалар учун 1,5 млрд юан миқдорида бепул грант ажратади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг «Марказий Осиё — Хитой» саммитида маълум қилди.

Си Жинпинг таъкидлашича, грант беш давлатнинг аҳоли ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган лойиҳаларини амалга ошириш учун йўналтирилади. Бу Хитойнинг минтақадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланишга ҳисса қўшиш истагини кўрсатади.

Бундан ташқари, Хитой келгуси икки йилда Марказий Осиё мамлакатлари учун 3 минг нафаргача мутахассисни тайёрлаш учун малака ошириш курсларига квота ажратиш ниятида эканини ҳам маълум қилди.

Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик сўнгги йилларда жадал ривожланмоқда. Яқинда эълон қилинган маълумотларга кўра, томонлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 95 млрд долларга етган.

Бу ташаббуслар Хитойнинг минтақадаги стратегик таъсирини кучайтириши ва беш давлатнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Киритилди: 16:42 18.06.2025. Ўқилди: 545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!