Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой Лотин Америкаси давлатларига $9,2 млрд кредит ажратади

Хитой Лотин Америкаси давлатларига $9,2 млрд кредит ажратади

Пекин Лотин Америкаси билан иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш ниятида бўлиб, минтақага 66 миллиард юань (тахминан 9,2 миллиард доллар) кредит линиясини тақдим этади.

Бу ҳақда Хитой раиси Си Цзиньпиннинг сўзларига таяниб, "ТАСС" хабар бермоқда.

"Хитой Лотин Америкаси томонига 66 млрд юань миқдорида кредит линияси тақдим этади," - дея Хитой етакчисининг сўзларини келтиради агентлик.

Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, Пекин, шунингдек, Лотин Америкасидан юқори сифатли маҳсулотлар импортини ошириш ва унинг иқтисодиётига инвестициялар ўсишини рағбатлантириш ниятида.

Киритилди: 19:56 13.05.2025. Ўқилди: 286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!